Аргентина терма жамоаси аъзоси тез орада Мадрид клуби футболчиси сифатида таништирилади

«Удинезе» ва Аргентина терма жамоасининг ярим ҳимоячиси Родриго де Паул фаолиятини «Атлетико»да давом эттиради. Бу ҳақда таниқли журналист Фабризио Романо хабар беради.
Манбанинг хабарига кўра, томонлар трансфернинг барча шартларини келишиб олишган. Яқин келажакда келишув расман эълон қилиниши кутилмоқда.
Де Паул 2026 йил ўрталарига қадар мўлжалланган шартномани имзолайди. Удинезе асосий футболчиларидан бирини сотишдан 35 миллион евро ишлаб олади.

Аргентина, Де Паул

17.06.2021, 12:19 320 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш