Серхио Рамос Реал билан хайрлашади

Реал Мадрид сардори ва етакчиси Серхио Рамос жамоада 16 мавсум ўтказди. 671 учрашувда майдонга тушди. 101 марта гол урди. 22 титул қўлга киритди. Шулардан 4 таси Европа чемпионлар лигаси бор соврини. 5 карра Испания чемпиони. 4 бор клублар ўртасидаги ЖЧ. 
Шу тариқа Рамос клуб тарихидаги энг буюк футболчилар қаторидан жой олган. Клуб рамзига айланган. Таслим бўлмас жангчи сифатида мухлислар меҳрини қозонган. Реалнинг балки тарихдаги энг муваффақиятли даврида сардорлик қилган. 
Эртага Серхио Рамос бошқа жамоага ўтишини расман эълон қилади. 

Манба: Даврон Файзиев телеграм канали

Даврон Файзиев, Серхио Рамос

17.06.2021, 08:33 235 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш