Роналду туфайли Соса - Соlа зарар кўрди. Бренд ҳолатга изоҳ берди

Coca-Cola компанияси матбуот хизмати Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг матбуот анжуманида компаниянинг ичимликларини намойишкорона тарзда столдан олиб ташлаганига изоҳ берди.
Компания ўз баёнотида "ҳар кимнинг ўз ичкиликка бўлган афзалликлари" борлигини ва ҳар кимнинг "диди ва эҳтиёжлари" турлича эканлигини таъкидлаган.
36 ёшли ҳужумчи олдида фақат сув қолдирган. Аввалроқ, юлдуз футболчи тўнғич ўғли Coca-Cola ичаётганидан шикоят қилганди. Эслатиб ўтамиз Роналдунинг ўша ҳаракатидан сўнг иқтисодий даромади 4 миллиард долларга камайди

Coca-Cola, Роналду

16.06.2021, 14:45 582 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш