«Реал» посбони ижара асосида бошқа клубга ўтишга яқин

Мадриднинг «Реал» клуби дарвозабон Андрей Лунинни ушбу ёзда бошқа ижарага бериб юборишга тайёр.
«Кадис» 22 ёшли украиналик дарвозабоннинг янги клубига айланиши мумкин, деб ёзади Мета Спорт.
Маълум бўлишича, дарвозабоннинг ижарага берилиши «қаймоқранглилар» президенти Флорентино Перес ва бош мураббий Карло Анчелотти томонидан тасдиқланган.
Ўтган мавсумда Лунин майдонга фақат бир марта кириш имконига эга бўлган - Испания кубогида «Алкояно»га қарши ўйинда (1: 2).
Олдин «Реал» футболчини «Леганес», «Вальядолид» ва «Овиедо»га ижарага берган эди.

Лунин, Реал

15.06.2021, 15:07 188 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш