48 соат ичида Жиру бошқа клубга ўтиши мумкин

Лондон клубининг франциялик ҳужумчиси Оливе Жиру тез орада «Милан»га кўчиб ўтиши мумкин, деб хабар беради Ла Газзетта делло Спорт.
Манбанинг хабарига кўра, Италия клуби французнинг трансфери бўйича битимни 48 соат ичида якунламоқчи. «Милан» футболчига икки йиллик шартнома таклиф қилади. Шу билан бирга, Жиру «Челси» билан 2022 йилнинг ёзигача амал қиладиган шартномани муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисида келишиб олиши керак.
Ўтган мавсумда 34 ёшли Жиру «Челси» таркибида барча мусобақаларда 31 учрашув ўтказган ва 11 гол урган.

Жиру, Челси

14.06.2021, 20:03 145 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш