Эриксен: "Мен таслим бўлмайман"

«Интер» ва Дания ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен юрак хуружидан сўнг биринчи марта ижтимоий тармоқларда ўз изоҳини ёзиб қолдирди.
"Раҳмат, мен таслим бўлмайман. Энди мен яхшироқман, лекин мен билан нима бўлганини тушунмоқчиман. Мен учун қилган ишларинг учун барчага миннатдорчилик билдирмоқчиман", - дея 29 ёшли футболчи сўзларини келтиради Ла Газзетта делло Спорт.
Эслатиб ўтамиз, шанба куни Дания ва Финляндия терма жамоалари ўртасидаги Евро-2020 ўйинида Эриксен майдонда ҳушини йўқотди. Ярим ҳимоячининг юраги тўхтади, аммо шифокорларнинг ўз вақтида берган ёрдами унинг ҳаётини сақлаб қолди.

Eriksen, Inter

14.06.2021, 13:31 163 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш