Коутиньога янги харидор пайдо бўлди

Испания матбуоти «Лестер»нинг «Барселона» ярим ҳимоячисига қизиқиши ҳақида ёзмоқда. Коутиньо каталонияликлар учун эски муаммо. Клуб футболчидан қутулиш учун вариантларни қидирмоқда.
Гап товон пули, 20 миллион евро ҳақида кетмоқда. Мавсумий ижарага ҳам рухсат берилади. Брендан Рожерс Коутиньонинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.
Коутиньо ўтган мавсум Ла Лигада атиги 12 учрашувда майдонга тушган. Бразилиялик 2021 йилда жамоада деярли ўйнамади.

Коутиньо, Лестер

14.06.2021, 09:18 254 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш