Португалиянинг муҳим футболчиси Евро-2020да жамоасига ёрдам бермайдиган бўлди

Португалия ҳимоячиси Жоао Кансело жамоасига Европа чемпионатида ёрдам бера олмайдиган бўлди. Футболчи коронавирус синовидан ўтди, натижада у ижобий чиқди. Бу ҳақда мамалакат маҳаллий футбол федерацияси хабар бермоқда.
Терма жамоа бош мураббийи Фернанду Сантуш "Манчестер Сити" футболчисига ўринбосар топди. Жамоада Канселу ўрнини Диого Далот эгаллайди.
15 июнь, сешанба куни Португалия терма жамоаси Венгрия терма жамоасига қарши баҳс олиб боради. Ўйин Тошкент вақти билан соат 00:00да бошланади.

Евро-2020, Португалия

13.06.2021, 17:08 341 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш