Академиялар финали

Англияда аср аввалида болалар футболига энг кўп сармоя ташлаган жамоа "Челси" бўлади. Шу боис, унинг оғир пайти оғриқсиз ўтди. Лэмпард роҳатланиб ишлади ёшлар билан. ЕЧЛ йўлланмасини сўнгги сонияларда қўлга киритилишида Френкнинг хизмати беқиёс. Табиийки, ЕЧЛ ғолиблигида ҳам унинг иштироки бор. ЕЧЛга чиқмаса Тухель нима қила оларди, тўғрими? 
Ўтган мавсум ёшлари билан тақиқдан эсон-омон ўтиб олган йигитлар "Челси" билан кубок кўтаришяпти. Уларнинг рўйхати салмоқли. Жуда орқадаги йигитлар эмас. Мэйсон Маунт, Рис Джеймс, Тэмми Абрахам, Андреас Кристенсен, Каллум Хадсон-Одои. Билли Гилмор. "Челси" академиясидан кейинги ўринда Англияда "МанСити" академияси турса керак. Айни пайтда жуда кўп "шаҳарликлар" турли клубларда фаолият юритишмоқда. Биргина Жейсон Санчо ва Анхелиньо номи бу клубдаги ишларнинг салмоғини кўрсатади. 
Аммо "Челси"да лидер футболчи айнан академиядан. Шунисига қойил. Бир клубни олгач унинг бугунига эмас, эртасига қизиқиш ҳам зарурлигини Роман Абрамович исботлаб қўйди. Юлдузларни олиб келиш қочмайди, аммо оғир кунингда ўзингдан етишиб чиққанлар қаҳрамонлик кўрсатишади. Бу масалада ҳам финал натижаси адолатли бўлди шекилли...

Манба: Хайрулла Ҳамидов телеграм канали

Лэмпард, Челси

11.06.2021, 09:18 166 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш