Расман. Суперлигада қатнашмоқчи бўлган Англия клубларига жазо тайинланди.

АПЛ раҳбарияти қарорига кўра ушбу клублар умумий 22 миллион фунт миқдорида жарима тўлашади. Бу маблағ мухлислик ҳаракати, оммавий футбол ва жамоатчилик лойиҳаларига йўналтирилади. Шунингдек, кейинчалик бу ҳолат такрорланса ушбу 6 клуб янада жиддий жазога тортилишига розилик билдирилди. У ҳолда ҳар бири 25 миллион фунт тўлайди ҳамда жамоалардан 30 очко олиб ташланади. 
Эслатиб ўтаман Суперлигада МЮ, Ливерпуль, Челси, Ман Сити, Арсенал ва Тоттенхэм қатнашмоқчи эди. 


Манба: Даврон Файзийев телеграм канали

Даврон Файзийев, Суперлига

10.06.2021, 12:03 477 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш