Роналду Даининг рекордига яқинлашиб олди

Португалия терма жамоаси Исроилни ўртоқлик ўйинида мағлуб этиб, рақиб дарвозасига тўрт марта зарба берди. Голлардан бирини ҳужумчи Криштиану Роналду киритди.
Энди Роналдунинг ҳисобида Португалия терма жамоаси сафида 104 та гол мавжуд. Эронлик Али Даининг рекордигача атиги бешта гол қолди.
«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду Португалия терма жамоасида 175 ўйин ўтказди. 2016 йилда у Португалияга Еврони ютишида ёрдам берди.

Даи, Роналду

10.06.2021, 11:00 254 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш