Путин Украина терма жамоаси либоси билан боғлиқ саволга жавоб берди

Россия президенти Владимир Путин футбол бўйича Украина терма жамоасининг Евро-2020 учун шов-шувли либоси билан боғлиқ саволга жавоб берди. Маълумки, Украина формасида Қримнинг харитаси тасвирланган.
“Бу ерда янгилик йўқ. Украина ҳукуматининг Қримга нисбатан позицияси бизга яхши маълум - улар халқнинг иродасини, қримларнинг иродасини эътиборсиз қолдирадилар. Демократия - бу халқнинг бошқаруви. Халқ референдумга келди, овоз берди, ўз фикрларини билдирди. Аммо Украина ҳукумати буни тан олмайди. Бу ерда ҳеч қандай янгилик йўқ ", деб жавоб қилди Путин "Россия 1" телеканали эфирида.
 

Путин, Украина

10.06.2021, 10:00 281 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш