Европа чемпионати соврин жамғармаси маълум

Евро-2020 умумий соврин жамғармаси 371 миллион еврони ташкил этади. Барча иштирокчи терма жамоалар автоматик тарзда 9 миллиондан қўлга киритишади. Қанча узоққа борса бу маблағ кўпайиб бораверади. 
Чемпион терма жамоа қўшимча 10 миллион евро қўлга киритади. Финалчи эса 7 мл. Ярим финалчилар 5 мл, чорак финал 3,5 мл, 1/8 иштирокчилари 2 мл еврога эга бўлишади. Ҳар бир ғалабага 1,5 мл, дурангга эса 750 минг евро ажратилади. Шу тариқа ғолиб терма жамоа умумий соврини 30 миллиондан ошиши мумкин. 
Маълумот ўрнида, аввалги Евро-2016 турнирида соврин жамғармаси 300 миллионни ташкил этган эди. 

Манба: Даврон Файзиев телеграм канали

Даврон Файзиев, Евро-2016

10.06.2021, 07:45 169 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш