«Арсенал» испаниялик футболчисини сотмоқчи

CBC хабарига кўра, «Арсенал» ҳимоячиси Эктор Беллерин ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этмоқчи. Лондон клуби аллақачон трансфернинг турли вариантларини ўрганмоқда.
Манбага кўра, ўтган ёзда лондонликлар Беллерин учун тахминан 35 миллион евро олишни хоҳлашган. Аммо энди улар ўз талабларини туширишга тайёр, чунки улар футболчи билан шартномани узайтирмоқчи эмас.
Беллерин билан амалдаги шартнома яна икки йилга мўлжалланган.
Ўтган мавсумда футболчи барча турнирларда 35 учрашув ўтказди, 1 гол урди ва 4 голга узатма берди.

«Арсенал», Эктор Беллерин

09.06.2021, 10:32 170 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш