Хорватияда мамлакатнинг энг яхши футболчиси аниқланди

«Реал» ярим ҳимоячиси Лука Модрич Хорватиянинг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда мамлакат футбол федерацияси расмий матбуот хизмати хабар бермоқда. Сўровнома хорватиялик футболчилар ва мураббийлар ўртасида ўтказилди.
Модрич ушбу мукофотни фаолияти давомида саккиз марта олган. Ўтган мавсумда хорватиялик 48 та ўйин ўтказиб, 6 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.
Модрич Хорватия терма жамоасининг 2020 йилги Европа чемпионати учун қайдномасига киритилган.

Реал, Хорватия

08.06.2021, 11:55 181 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш