Зидан клубда эмас,терма жамоада ишламоқчи

«Реал» нинг собиқ устози Зинедин Зидан қисқа танаффусга чиқади. Француз мутахассиси бирон бир клубда ишлашни хоҳламади, аммо ўз мамлакати терма жамоасини бошқариш ниятида. Бу ҳақда Libertad Digital журналистлари хабар беришди.
Зидан Франция терма жамоасининг мураббийлик ўрни бўшашишини сабр билан кутади. Жамоанинг амалдаги устози Диде Дешам билан шартнома 2022 йил июнигача мўлжалланган.
Олдинроқ Зидан «Ювентус» ёки «ПСЖ»да ишлаши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.

Зидан, Ювентус

08.06.2021, 11:04 176 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш