Аллегри катта муаммолар ичида қолди

«Ювентус» бош мураббийи Массимилиано Аллегри сўнгги янгиликларга муносабат билдирди. Италиялик журналистлар Турин клуби мураббийидан пулларни ноқонуний ўзлаштиришда гумон қилишди. Аллегри бундай ишларга алоқадорлигини рад этади.
«Матбуотда тарқатилган нарсаларга асосланиб, мен очиқ айтаман: қонун бузилишига асосланган ҳар қандай фаолият билан боғлиқ эмасман. Бундан ташқари, мен жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши қонунчиликни бузиши мумкин бўлган битимларни амалга оширмаганман », - деди Аллегри.

Аллегри, Ювентус

07.06.2021, 11:05 257 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш