ОАВ : Месси Суарес билан Америка кубогига бойкот эълон қилиш мавзусида гаплашди

Аргентина сардори Лионел Месси ва уругвайлик ҳужумчи Луис Суарес Америка кубогига бойкот эълон қилиниши ҳақида гапирди.
Эслатиб ўтамиз, Бразилия терма жамоаси бошқа иштирокчиларни ҳам шунга ишонтириш ниятида мусобақани биринчи бўлиб бойкот эълон қилган эди.
Журналист Себас Жованеллининг сўзларига кўра, Месси Суаресдан уругвайликлар Америка кубогида иштирок этишдан бош тортадими, деб сўраган. Луис шундай бўлиши мумкин, аммо Уругвай эҳтимолий бойкотда етакчилик қилмоқчи эмас.
Турнир Колумбиядаги сиёсий нотинчликлар ва Аргентинадаги коронавирус пандемияси билан боғлиқ оғир вазият туфайли Бразилияга кўчирилди, аммо «Танланганлар» футболчилари ўз мамлакатларидаги эпидемиологик вазият бундан яхши эмас деб ҳисоблашади.

Месси, Суарес

05.06.2021, 17:00 203 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш