Бразилия терма жамоаси Америка Кубогидан иштирок этмоқчи эмас

AS хабарига кўра, Бразилия терма жамоаси Америка Кубогидан иштирок этмоқчи эмас.
Манбанинг хабарига кўра, Бразилия термаси футболчилари турнирда ўйнамасликларини аниқ айтишмоқда. Бразилияликлар бошқа жамоалар футболчилари билан ҳам алоқада бўлиб, Америка кубогида ўйнамасликка чорлашган.
Эслатиб ўтамиз, дастлаб турнирга Колумбия ва Аргентина мезбонлик қилиши керак эди, аммо Колумбия мамлакатдаги сиёсий вазият туфайли, Аргентина эса пандемия ҳолати туфайли улардан мезбонлик олиб қўйилганди.

Аргентина, Бразилия

05.06.2021, 13:14 161 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш