Носир Ал-Хелайфи: "Биз «Барселона» ва «Бавария»ни мағлуб этдик, бу кўп нарсани англатади"

ПСЖ президенти Носир Ал-Хелайфи Чемпионлар Лигаси ярим финалига чиққанидан кейин клубнинг амбициялари ҳақида гапирди
“Бизнинг мақсадимиз - имкон қадар узоқроққа бориш, финалга чиқиш ва турнирда ғолиб чиқиш. Бугун ҳам жамоа яхши ўйнади.
Мен жамоага ишонаман, у ўсди ва тажриба орттирди. Биз «Барселона» ва «Бавария»ни мағлуб этдик, бу кўп нарсани англатади.
Жамоа билан фахрланаман. Почеттино ва Леонардо жуда зўр иш олиб боришмоқда. Футболчилар бор кучларини беришди. Чемпионлар Лигаси ва бошқа совринларни ютиш учун биз клубга катта маблаг ъсарфладик. Неймар ва Мбаппенинг кетишига сабаб йўқ. Бизда ҳақиқатан ҳам барча турнирларда ғалаба қозониш учун ҳамма нарса бор ", - деди Ал-Хелайфи.

Бавария, Носир Ал-Хелайфи

14.04.2021, 14:30 266 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш