Гвардиола: "Барселона ЕЧЛни ютганида, бу менинг эмас, балки футболчиларнинг хизматлари эди"

Англиянинг "Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола Чемпионлар Лигасидаги муваффақиятлар ҳақида фикр билдирди. Хабарингиз бор, Гвардиола Чемпионлар Лигасини Каталониянинг «Барселона»си билан ютган.
«Футбол бу бизнес. Одамлар мени «Сити» билан Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлмасам, мени кучли деб ҳисоблашмайди. Шуни таъкидлашни истардимки, Чемпионлар Лигасини мен эмас, менинг футболчиларим ютишди. «Барселона» Чемпионлар Лигасини ютганида, бу менинг эмас, балки футболчиларнинг хизматлари эди. Мен шунчаки уларни бирлаштирдим ва уларга маълум ғояларда ёрдам бердим.
Мен тайёрлаган футболчилар муваффақиятнинг асосий меъморлари», - деди Пеп.

Барселона, Гвардиола

14.04.2021, 10:45 94 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш