Даврон Файзиевдан анонс: "Даражаси финалга тенг ПСЖ - Бавария қарама-қаршилигида савол очиқлигича қолмоқда"

Бугун Чемпионлар лигаси чорак финал жавоб учрашувлари ўтказилади. Даражаси финалга тенг ПСЖ - Бавария қарама-қаршилигида савол очиқлигича қолмоқда. Бугун турнирни катта фаворитлардан бири тарк этиши аниқ.
Меҳмонда 3:2 ҳисобида ғалаба билан қайтган ПСЖ қандай тактика қўллаши қизиқ. Мбаппе, Ди Мария ва Неймарлар ҳимояга қайтадими ёки ўз услубидан воз кечмайдими? Бавария бу масалада бош қотирмайди, факат олдинга, фақат ҳужумга.
Дастлабки учрашувни ҳам шу шиор остида ўтказган. Уринишлар 3 баробар кўп, голлар биттага кам. Энг юқори интригага эга ўйин бугун 23:55 дан бошлаб UZREPORTTV жонли эфирда кўрсатади. Шарҳда Хайрулла Ҳамидов билан биргамиз. 
Ёқимли томоша! 

Даврон Файзиев, Псж

13.04.2021, 15:19 87 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш