«Реал» етакчиси ўн кунлик карантинга олинди

«Реал» ҳимоячиси Серхио Рамос COVID-19 учун ижобий синовдан ўтди. Бу ҳақда "Қироллик клуби" расмий сайти хабар тарқатди. Футболчи 10 кунлик карантинга олинди.
Ҳозирда Рамос мушакларидаги жароҳатни тикламоқда. Шундай қилиб, «қаймоқранглилар» сардори майдонга апрель ойининг охирига келиб қайтиши мумкин.
Жорий мавсумда 35 ёшли марказий ҳимоячи барча турнирларда 20 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урди ва 1та голли пас берди

Рамос, Реал

13.04.2021, 15:01 334 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш