Перес ўз лавозимида қолди

«Реал» президенти Флорентино Перес ўз лавозимида қолмоқда. Испаниялик мутахассис яна президент этиб сайланди, дея хабар беради Мадрид клуби расмий матбуот хизмати. Перес ушбу лавозимда 2025 йилгача ишлайди.
Аввалроқ ОАВ Переснинг ваколатлари автоматик равишда янгиланади, деб хабар берганди. Испаниялик мутахассис«қаймоқранглилар» президентлигига ягона номзод бўлган.
Перес 2000 йилдан 2006 йилгача «Реал» ни бошқарган. Кейин мутахассис 2009 йилда яна клуб президенти этиб сайланди.

Перес, Реал

13.04.2021, 13:20 93 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш