Мюллер: "Биз хатоларимизни таҳлил қилдик ва умид қиламанки, ғалабага эришамиз"

«Бавария» ҳужумчиси Томас Мюллер «ПСЖ» га қарши Чемпионлар Лигаси чорак финал жавоб учрашуви ҳақида фикр билдирди. Учрашув 13 апрель оқшомида "Парк дес Пренс" стадионида Тошкент вақти билан 00:00) бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, бир ҳафта олдин «Бавария» ўз уйида парижликларга 2: 3 ҳисобида ютқазганди.
«Агар биз бир ҳафта аввалгидек хавфли вазиятларни ярата олсак жуда яхши бўлади. Биз хатоларимизни таҳлил қилдик ва умид қиламанки, ғалабага эришамиз. Тезкор гол уриш учун бор кучимизни сарфлаймиз ", - дея Мюллер сўзларини келтирмоқда УЕФА матбуот хизмати.

myuller, psj

13.04.2021, 11:30 94 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш