Чоршанба оқшомида ЕЧЛда ишловчи ҳакамлар маълум

УЕФА чоршанба куни бўлиб ўтадиган Чемпионлар Лигаси ўйинларида ишловчи ҳакамлар бригадасини маълум қилди. Испаниялик Карлос дел Серро «Боруссия» - "Манчестер Сити" учрашувининг бош ҳаками этиб тайинланди. Унинг ёрдамчилари ватандошлар Хуан Юсте ва Роберто Алонсо бўлади.
«Ливерпуль» ва «Реал» ўртасидаги ўйинни нидерландиялик ҳакам Бёрн Куйперс бошқариб боради. Сандер ван Руукел ва Эрвин Зейнстра Куйперсга ёрдам беришади.
Иккала ўйин ҳам 14 апрель, чоршанба куни бўлиб ўтади. 

ЕЧЛ, Реал

12.04.2021, 18:29 66 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш