Даврон Файзиев: "Акмалов шу ҳафтанинг ўзида машғулотларга киришиши ва расмий ўйинларда иштирок этиши мумкин"

Баҳорги ТВ трансфер ойнасида FUTBOLTV шарҳловчилар жамоасига яна бир ижодкор келиб қўшилди. Ҳамкасбимиз Бобур Акмалов шарҳловчилик фаолиятида пауза юзага келгани сабабли UZREPORTTV билан эркин агент сифатида шартнома тузди.
Хабарингиз бор жамоамиз Евро турнирлар ва Пролигадан ташқари, ОФК чемпионлар лигасига тайёргарлик кўрмоқда. Табиийки параллель мусобақалар учун таркиб кучайтирилиши, айниқса Осиё футболида катта тажрибага эга мутахассис позициясига номзод керак эди.
Келишув номуайян муддатга тузилди. Акмалов шу ҳафтанинг ўзида машғулотларга киришиши ва расмий ўйинларда иштирок этиши мумкин. Welcome :) 

Манба: Даврон Файзиев телеграм канали

Бобур Акмалов, Даврон Файзиев

12.04.2021, 13:53 202 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш