Диёр Имомхўжаев : "Истиқлол клубининг жорий мавсумдаги ўйинлари натижаси бекор қилинади"

Фарғонанинг Истиқлол футбол клуби жамоада юзага келган ички вазият ҳамда иқтисодий масалалар туфайли Про лига мусобақасини давом эттира олмаслиги юзасидан хат берди. Клуб 2022 йилги мавсумни Биринчи лигада ўтказиш истаги бор экани ҳақида ҳам ёзган. 
Мазкур масала тегишли инстанция орқали тасдиқлангач, Регламентнинг 8.9-бандига асосан Истиқлол клубининг жорий мавсумдаги ўйинлари натижаси бекор қилинади. Бунгача клуб 4 та учрашувда иштирок этиб, уларнинг барчасида имкониятни бой берганди: Хоразм 1:2, Динамо 1:2, Нефтчи 0:2, Оқтепа 1:3. 
Истиқлол 2020 йилги мавсумда ҳам шундай хат билан мурожаат қилган, сабаб ўрнида эса Истиқлол стадионидан фойдалана олмаётганини кўрсатганди. Кейинроқ ЎзПФЛ ва Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳамкорликда бу масалани ҳал қилганди.
Истиқлолнинг расман мусобақадан олиниши бўйича тегишли тартибот амалга ошгач, бу ҳақда ташкилот расмий сайтида расман маълум қилинади.

Манба: Диёр Имомхўжаев телеграм канали

Диёр Имомхўжаев, Истиқлол

12.04.2021, 11:23 405 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш