Месси уч йилдан бери бу ишни уддалай олмаяпти

Месси «Эль-Класико»даги муваффақиятсиз сериясини давом эттирди.
Аргентиналик футболчи қаймоқранглилар дарвозасига яна гол ура олмайди.
«Барселона» ҳужумчиси Лионел Месси «Эл-Классико» даги муваффақиятсиз сериясини давом эттирди, деб хабар бермоқда Goal. Каталонияликлар етакчиси қарийб 3 йилдан бери «Реал»га қарши ўйинда гол ура олмаяпти.
Эътиборлиси, аргентиналикнинг «қуруқ» церийаси «қаймоқранглилар»нинг собиқ футболчи Криштиану Роналдуни «Реал»ни тарк этганидан бери бошланган. Ўшандан бери Лео саккизта «Класико»да қатнашди.

Барселона, Месси

12.04.2021, 10:00 225 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш