Пирло: "Мен бу мавсумда жуда кўп хато қилдим"

Мураббийнинг сўзларига кўра, у фаолиятидаги энг қийин чемпионатини ўтказмоқда.
«Мен бу мавсумда жуда кўп хато қилдим. Биринчи йил осон эмас. Сиз ўзингизнинг ғояларингизга ишонасиз ва курашишга интиласиз,лекин воқеалр қандай ривож олишини  олдиндан айта олмайсиз. Бу мен учун энг қийин чемпионат. Бу келажакда менга фойдали бўлади.  Бизнинг мақсадимиз - қолган ўйинларда ғалаба қозониш ва Италия кубогин тутиш. Чемпионатми ёки Чемпионлар Лигаси? Иккала турнир ҳам муҳим аҳамиятга эга. "Ювентус"да ишлаганингизда ҳамма фронтда ғалаба қозонишингиз керак, турнирни сиз танламайсиз ", - дея  Пирло сўзларини келтиради Cалcиомерcато.
Эслатиб ўтамиз, 7-апрел, чоршанба куни "Ювентус" А Сериянинг 3-турининг кечиктирилган ўйинида "Наполи" ни мағлуб этди. Италия чемпионати турнир жадвалида туринликлар учинчи ўринни банд этишган.

Пирло, Ювентус

08.04.2021, 13:30 91 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш