Павар: "Биринчи ўйинда мағлуб бўлган жамоалар кейинги босқичга чиққан кўплаб тўқнашувлар бўлган"

Мюнхеннинг "Бавария" клуби ҳимоячиси Бенжамин Павар "ПСЖ" га қарши  учрашувидан сўнг интервю берди. "Бавария" парижликларга 2: 3 ҳисобида ютқазди. 
"Бавария" ғалаба қозониши керак эди, биз бошқача натижага лойиқ эдик. Тўпга кўпроқ эгалик қилдик ва кўпроқ имкониятлар яратдик.
ПСЖ футболчилари ажойиб ўйнашди, жавоб учрашувида барчасини тузатишга ҳаракат қиламиз. Мбаппени табриклайман. У яна ажойиб футболчи эканлигини исботлади.
Биз асосий эътиборни рақибга эмас, ўзимизга қаратамиз. Биринчи ўйинда мағлуб бўлган жамоалар кейинги босқичга чиққан кўплаб тўқнашувлар бўлган. Ишончим комилки, биз ҳамма нарсани тузата оламиз ”, - деди жаҳон чемпиони.

Бавария, Павар

08.04.2021, 11:30 124 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш