Лондон клуби «МЮ» аъзоси трансфери учун жиддий ишга киришади

Таниқли манбанинг таъкидлашича, "Вест Хэм" ушбу ёзда Жесси Лингарднинг трансферини амалга оширишга ҳаракат қилади. Икки қийин мавсумдан сўнг "Манчестер Юнайтед" футболчиси кутилмаганда янги жамоанинг деярли асосий юлдузига айланди.
Олдинроқ "Манчестер Юнайтед" футболчи билан шартномани 2022 йилгача узайтирганди. Энди жамоалар товон пули тўғрисида келишиб олишлари керак. Ижара муддати ёзда тугайди.
Лингард "Вест Хэм" таркибида саккизта ўйинда олтита гол урди ва учта голли пас берди.

Вест Хэм, МЮ

07.04.2021, 13:00 78 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш