«Бавария» - «ПСЖ». Франция клубида кимлар ўйинни ўтказиб юборади?

«ПСЖ» «Бавария» билан бўладиган ўйин учун қайдномани эълон қилди.
Мюнхенда ўйнай оладиганлар рўйхатига 23 нафар футболчи киритилган. Мауро Икарди ва Леандро Паредес қайдномага киритилмаган. Франция матбуотининг ёзишича, иккала футболчи ҳам «ПСЖ» мураббийлар штабининг режаларига киритилмаган. Шунингдек, Италия терма жамоаси жойлашган жойда жароҳат олган Марко Верраттининг қайдномага кирмаганлигини ҳам қайд этамиз.
«Бавария» - «ПСЖ» учрашуви эртага тунда бўлиб ўтади. 

Бавария, Псж

06.04.2021, 18:55 36 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш