Мбаппе: "Ғалабага эришамиз деган умиддаман"

ПСЖ ҳужумчиси жамоанинг «Бавария» га қарши 1/4 Чемпионлар Лигасидаги биринчи ўйини ҳақида гапирди.
Килиан Мбаппенинг сўзларига кўра, бўлажак ўйинда у ва унинг шериклари ёрқин ўйин намойиш этиб, ғалабага эришишга ҳаракат қилишади.
«Бавария» энг яхши клуб. Айни пайтда биз хотиржам бўлиб, Мюнхендаги биринчи ўйинга ишонч билан тайёргарлик кўришимиз керак. Ҳамма бу ўйинни интиқлик билан кутмоқда. Биз ёрқин ўйин тақдим этишга ҳаракат қиламиз ва умид қиламанки, ғалабага эришамиз », - дея Мбаппенинг сўзларини келтирмоқда УЕФА матбуот хизмати.
Биринчи чорак финал ўйини «Бавария» - ПСЖ 7 апрель чоршанба куни Мюнхенда бўлиб ўтади. Жавоб учрашуви 13 апрель куни Парижда бўлиб ўтади.

Mbappe, psj

06.04.2021, 13:30 125 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш