Мавсум якунлангач «Юве» ҳимоячисининг товон пули кўтарилади

«Ювентус» ҳимоячиси Матейс де Лигт Турин клубида қолиши мумкин. Шартномага кўра, футболчи учун товон пули ушбу мавсумдан кейин 150 миллион еврога кўтарилади. Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар берди.
Аввалроқ, «Барселона» футболчини ўз таркибига жалб қилмоқчи эди. Аммо, энди Каталония клуби нидерландиялик учун бундай катта суммани тўлаши даргумон.
Ушбу мавсумда Де Лигт «Юве» сафида 25та ўйин ўтказди.

Лигт, Ювентус

06.04.2021, 13:00 118 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш