«Бавария» ҳимоячиси билан шартномани узайтирмасликка қарор қилди

«Бавария» раҳбарлари ҳимоячи Жером Боатенг билан шартномани узайтирмасликка қарор қилишди. Бу ҳақда Германия оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда.
Боатенг шу йилнинг ёзида клубни эркин агент сифатида тарк этади. Эҳтимол, у ўз кучини Германиядан ташқарида синаб кўриши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Боатенг «Бавария» сафида 354 учрашув ўтказган. Унинг ҳисобида 10 та гол ва 25 та голли узатма мавжуд.
 

Бавария, Боатенг

06.04.2021, 12:00 71 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш