Катта эҳтимол билан Дибала ёзда Турин клубини тарк этади. Сабаб?

«Ювентус» ҳужумчи Пауло Дибала «Ювентус» билан шартномани узайтиришга шошилмаяпти.
«Юве» Дибаланинг маошини мавсум учун 10 миллион еврога кўтаришга тайёр эди (энди Пауло йилига 7,5 миллион оладиган бўлди), аммо бундай таклиф футболчи ва унинг агентларига мос келмади. Дибала ва унинг вакили «Ювентус» раҳбарларидан 15 миллион евро маош сўрашди.
Таъкидланишича, «Юве» биринчи таклифини қайтариб олди ва музокараларни қисқартирди. Катта эҳтимол билан Дибала келаётган ёзда Турин клубини тарк этади.

Дибала, Ювентус

06.04.2021, 11:30 119 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш