«Милан» таркибини 21 ёшли бельгиялик билан кучайтирмоқчи

«Андерлехт» ярим ҳимоячиси 21 ёшли Алберт-Мбоё Локонга фаолиятини «Милан» да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Италия матбуоти хабар бермоқда.
«Россонерилар» бельгияликни келаётган ёзда ўзига жалб қилмоқчи. Ёш футболчининг трансфери 12 миллион еврога баҳоланмоқда.
Жорий мавсумда Локонга «Андерлехт» сафида 24та ўйин ўтказиб, унда иккита гол урди. Унинг Брюсселдаги клуб билан шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган.

Андерлехт, Милан

06.04.2021, 11:00 164 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш