«Барселона» аъзоси 6-7 ҳафтани жароҳати сабаб ўтказиб юборади

«Барселона» нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо операция қилинди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, Коутиньо 2020 йил 29 декабрдан бери ўйнамаяпти. Норасмий маълумотларга кўра, бугунги операциядан сўнг у камида 6-7 ҳафтани ўтказиб юборади.
Жорий мавсумда Коутиньо «Барса» таркибида атиги 14 учрашув ўтказишга муваффақ бўлди. Унинг ҳисобида 3та гол ва 2та голли пас бор.

Барселона, Коутиньо

06.04.2021, 10:00 246 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш