Бум! Шомуродов ўрнига Кокорин!

“Ростов”дан ўтган ёзда “Женоа”га таклиф қилинган Элдор Шомуродов  мураккаб чемпионатга тез мослашиб кетди. Генуяликлар ҳамюртимизни ўз сафига қўшиб олиш орқали Россия ва Ўзбекистонда ҳам кўп минг сонли мухлислар аудиториясига эга бўлди.
Умуман олганда, кейинги пайтда Италия клубларининг Россия ва Украина футболидан ўйинчиси олиши ўзига хос анъанага айланиб бормоқда. Россия футболида турли можаролар ва муаммоларга ўралашиб, ўз иқтидорини бой бериш арафасида турган Александр Кокорин ҳам яқинда “Фиорентина”га ўтиб, ўзи орзу қилган сўнгги имкониятни қўлга киритганди.
“Футбольное образование” блоги Россия футболидан Италия чемпионатига кўчиб ўтган бу икки  футболчига оид трансфер хабарига бағишланган мақола эълон қилди. Унга кўра, “Женоа” Жлдор Шомуродов ўонига Александр Кокоринни олишни режалаштираётган экан. Италия матбуотидан олингани иддао қилинаётган бу хабарнинг расмий тасдиғи топилишига ҳали анча эрта бўлса-да, халқимизда “шамол бўлмаса, дарахтнинг учи қимирламайди”, деган гап бор. Нима бўлган тақдирда ҳам Шомуродов “Женоа”да узоқ қолиш учун келмагани аниқ.
160217044_4384410511569835_3595636089533338654_o
Ўз навбатида, “Фиорентина” ҳам янги олинган Кокориндан тезроқ қутилиш ҳаракатига тушиб қолган. Чунки бу трансфер кутилган фойдани бермади. Кокоринга жароҳатлар панд бера бошлади, италиялик мутахассислар ҳам бу борада ечим топа олганича йўқ. Россиялик футболчи Италияга кўчиб ўтганидан бери атиги учта учрашувда майдонга тушди холос.
Мутахассисларнинг ёзишича, ҳақиқатга яқин вариант сифатида Кокориннинг Россия премьер-лигасига қайтиши кўрсатилмоқда. Лекин “Женоа” Элдор Шомуродовга бошқа клубдан манфаатли таклиф бўлса, ўрнига Александр Кокоринни таклиф қилиш режаси борлиги ҳақида ҳам хабарлар кўзга ташланмоқда.
“Женоа” президенти жамоа А Серияда қолиш учун курашаётгани боис қишда Элдорга бўлган ҳар қандай таклифни рад этишини расман маълум қилганди. Ўзбек легионерига қизиқаётганлар орасида “Ювентус” ҳам борлиги ҳаммамизга маълум. “Женоа” вазифани уддалади ва бу мавсум қуйи лигага тушиб кетиш хавфидан қутилди. Генуяликлар ўз анъанасига содиқ қолган ҳолда, мавсум давомида ўзини кўрсатган футболчиларини талабгорларга сотиб юбориб, даромад олиш усулини тарк этгани йўқ. Маълумки, “Женоа” италияликлардан ташқари, турли мамлакатлардан олиб келинган футболчиларни Европа футболига танитиб, кейин қудратли клубларга трансфер қилиб юборган. Хусусан, Эдинсон Кавани, Марко Барьелло, Альберто Жилардино, Тиагу Мотта, Эрнан Креспо, Эсекьел Лавесси, Кшиштоф Пёнтек каби футболчилар шулар жумласидандир.
Бундан ташқари, Шомуродов “Женоа”га даражаси А Сериядан паст бўлган чемпионатдан келган футболчилар ҳам юқори савияда ўйнаш олишини исботлаб қўйгани генуяликларда Кокоринга ишонч уйғотгани айтилмоқда. Чунки, рус футболчиси ҳам жароҳатлар қийнамаса, рисоладагидек ҳужумчига айланади.
Мутахассислар Шомуродовнинг “Женоа”да А Серияда учта гол уриб, учта голли пас оширгани, тўққизта голли вазиятда иштирок этгани дебют мавсум учун ижобий кўрсаткич эканини таъкидламоқда. Айниқса, Элдор бу натижани кучли бўлмаган жамоада амалга оширгани унинг ҳаракатлари қийматини кўтаради.
TF5LmwGR8drkVWR08YAkM10AoRKGL8YU
Хулоса қилиб айтганда, Элдор Шомуродов меҳнаткашлиги, курашувчанлиги, мақсад сари интилиши, ҳаракатдан тўхтамаслиги, энг муҳими эса, камтар характери билан ҳар қандай чемпионат ва клубда ўз ўрнини топа олади. Зеро, “Женоа” ҳамюртимиз учун фаолиятидаги трамплин холос.

 

Кокорин, Шомуродов

03.04.2021, 08:52 631 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш