"Аталанта" аъзосига Ла Лига ва АПЛ етакчилари қизиқмоқда

Немис футболчиси Робин Госенсга кўплаб клублар қизиқиш билдирмоқда.
"Манчестер Сити" ва "Атлетико" "Аталанта" ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олиш ниятида. Бергамо клуби билан унинг шартномаси 2021/2022 йилгача мўлжалланган.
Робин Госенснинг трансфер нархи 35 миллион еврога баҳоланмоқда.
Жорий мавсумда ҳимоячи барча мусобақаларда 34та ўйинда 10 та гол урди ва 7 та голли пас берди.


31.03.2021, 13:00 82 0