«Реал» Модричга ўринбосар топди

Мадриднинг «Реал» клуби «Лацио» ярим ҳимоячиси Сергей Милинкович-Савич трансферини кўзлаган. Бу ҳақда Дон Балон нашри хабар бермоқда. Сербиялик футболчини "Реал Мадрид" раҳбарияти Лука Модричга ўринбосар сифатида кўрмоқда.
Савичнинг Рим клуби билан шартномаси 2024 йил июнгача мўлжалланган. Шундай қилиб, "Реал Мадрид" футболчи учун камида 70 миллион евро тўлаши керак бўлади (Трансфермаркт).
Жорий мавсумда Савич 31та ўйин ўтказиб, 6та гол урди ва 9та голли пас берди.

Модрич, Реал

15.03.2021, 12:00 536 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш