Аёллар футболи бизга керакми?

Шу каби саволни кўрганимда яхши ҳам ҳамма нарсани ҳал қилиш шу савол эгасига қолмаган, деган фикр келади. Чунки бундай саволларни ҳар бир касб ёки ҳар қандай ҳолатга нисбатан қўллаб кўриш мумкин. Бу шунчаки вақт йўқотишдан бошқа нарса эмас, бу абсурд. 
ФИФА деган ташкилот бор, аёллар футболини тўла қўллаб-қувватлайди. Сен унинг аъзосимисан, демак аёллар футболини ривожлантиришингни талаб қилаверади. Агар аёллар футболи сенга ёқмаса, уни игнор қилишинг ва албатта ўз ишингда давом этишинг мумкин. Унинг керак ёки йўқлигини ҳар сафар бирдек муҳокама қилавериш ортиқча чайналишдан бошқа нарса эмас. Бу сиз-у бизга ярашмайди. 
Биз эркин инсонлармиз. Аҳли аёлларимиз ва қизларимиз қандай шароитларга эга бўлиши ва умуман қандай бўлиши асосан ўзимизга боғлиқ. Биз уларнинг истаклари, уларнинг дунёқараши ва уларнинг фикрлари билан қизиқишимиз тўғрироқ бўлади. Уларни кучли эркакларгина эшита ва тушуна олади. 
Биз аёллар футболини ривожлантиришнинг янги босқичидамиз. Шу йил U-16 ва U-14 жамоалари ҳам ташкил топади. Яқин келажакда БЎСМларда иқтидорли ёш қизлар тўп тепиш имкониятига эга бўлишини режалаштирганмиз. Футболи ривожланган мамлакатларда йигит ва қизлар 14 ёшгача бир жамоа сафида футбол сир-асрорларини ўрганади.  
Қадрли ўқувчим, бирор нарса сизга ёқмаса, бу унинг йўқ бўлиши лозимлигини билдирмайди. Биз аёллар футболини қўллаб-қувватлашда, уларнинг дарди ва режаларини эшитишда, уларга қўлимиздан келганича кўмак беришда давом этамиз. Илтимос, бутунроқ бўлайлик.

Манба: Диёр Имомхоўжаев телеграм канали

Диёр Имомхоўжаев, ФИФА

18.02.2021, 15:23 286 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш