Виллиан Хосе АПЛ клубига ўтди!

"Реал Сосьедад" ҳужумчиси Виллиан Хосе «Вулверхэмптон» га ўтди. Бу ҳақда «бўрилар» расмий матбуоти хизмати хабар берди.
Англия клуби футболчини жорий мавсум охирига қадар ижарага олди. «Вулверхэмптон» ушбу ёзда Жозени сотиб олиши ҳам мумкин.
Олдинроқ ОАВ «Вулверхэмптон» Жозени "Реал Сосьедад" дан қанча суммага сотиб олгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
23.01.2021, 15:04 98 0