«Женоа» президенти: "Шомуродовни жамоамизда олиб қолмоқчиман"

«Женоа» клуби президенти Энрико Прециози «Ювентус» клубининг генуяликлар ҳужумчиси  Элдор Шомуродовга қизиқаётгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.
“Шомуродовни жамоамизда олиб қолмоқчиман. У ўзимизга ҳам керак. Элдор - «Женоа” футболчиси, у клубга ҳали яқинда келди. Қолаверса, «Ювентус» Шомуродов масаласида бизга мурожаат қилгани йўқ.
А Серия турнир жадвалидаги ҳолатимиздан келиб чиқсак, ҳозир футболчимизни бошқа клубга сотиш ҳақида гапиришнинг мавриди эмас», - дея Прециозининг сўзларини келтирмоқда Фоотбалл Италиа.
Маълумот учун, ўзбекистонлик 25 ёшли форвард А Серия жорий мавсумида 12 ўйинда майдонга тушиб 2та гол ва шунча ассистга муаллифлик қилган. «Женоа» клуби А Серия 18-туридан кейин 15 очко билан 16-ўринда бормоқда.

Jenoa, Shomurodov

23.01.2021, 12:43 230 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш