Контенинг “Челси”си Моуриньонинг “Челси”си йўлидан бормоқдами?

“Кўклар” устози аллақачон Премьер Лиганинг чемпионлик пойгасидан чиқиб кетган ва Жозе Моуриньо ва Карло Анчелоттиларнинг “Челси”си йўлидан бормоқда. Goal нашри бу ҳақида мулоҳаза юритди.
2017-йил 17-декабрда Жозе Моуриньо ўзининг хизматлари “Челси”да ортиқ керак эмаслиги ҳақидаги телефон қўнғироғини қабул қилган эди. Аммо португалиялик мураббий “Челси”да икки тўлиқ мавсумни ўтказган камдан-кам мураббийлардан бири. У буни “Челси”га биринчи бор 2004-йилда келган вақтида уддалаган.
Карло Анчелотти “кўклар” билан 24 ой ўтказишига бир неча ҳафта етмаган эди. Моуриньо иккинчи марта келганида клуб бошқарувида 30 ой қололди, бироқ кейин шармандаларча клубдан кетди.
Унинг тақдири клубда қайта такрорланмоқда. “Саутгемптон”га қарши учрашувдаги салбий натижа Контенинг келажагига “болта уриши” мумкин эди.
Сабр – ҳисоби йўқ миллиардлаб фунтларга эга россиялик олигархга хос хусусият эмас. У мақсадига эришишда оқсаётганларга иккинчи имконият бермайди.
Конте май ойида жамоани чемпионлик сари бошлаб борган бўлиши мумкин, аммо етти ой ўтиб унинг олдида содир бўлиши мумкин бўлган биргина вариант бор.
Икки йил олдин ҳам чемпионликни ҳимоя қилган “кўклар” Премьер Лиганинг 16 учрашувида 9 мағлубиятга учраган эди.
Бу сафар 17-турдан кейин тўрт бора мағлубиятга учраганларига қарамай, Конте шогирдлари аллақачон чемпионлик пойгасидан чиқиб кетди.
У “Вест Хэм”дан учралган мағлубиятдан кейин буни тан олиб ўтган эди: “Мағлубиятдан кейин чемпионлик пойгаси ҳақида гапириш бироз ғалати. Айниқча бу мавсумдаги тўртинчи мағлубият бўлса. Сизда бундай ҳолат юз берса чемпионлик пойгаси ҳақида ўйлаш имконсиз. Имконсиз. Тажрибам шуни кўрсатадики, чемпионлик пойгасида қолишни истасангиз, мавсумнинг биринчи қисмида сиз бир ёки иккита мағлубиятга учрашингиз керак.
Буни “Хаддерсфильд”га қарши ўйиндан кейин ҳам таъкидлашда давом этди: “Сизда “Манчестер Сити” каби ҳар ўйинни ютаверадиган рақибингиз бўлса, чемпионлик ҳақида ўйлаш жуда қийин. Сиз реалист бўлишингиз лозим, биз ҳам реалист бўлишимиз даркор. Чиройли ёлғон айтгандан аччиқ ҳақиқатни айтишни лозим кўраман.
Carabao Кубоги, Чемпионлар Лигаси ва Англия Кубоги каби мусобақалардаги кураш давом этаётган бўлсада, Премьер Лигадаги омадсизлик туфайли Абрамович мураббийини кечирмаслиги мумкин.
Унинг жамоадан яқин орада кетиши ҳам уни ишсиз қолдирмайди. Контега ўз юртида, Италия терма жамоаси анчадан бери кутиб турибди. Бундай вазифани у аввал ҳам бажариб кўрган эди.
Шунингдек, унинг “Челси”даги вазифасига “Бавария”дан кетгач бўш юрган Анчелотти келиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар пайдо бўлган. Анчелотти олдин ҳам ишлаган клубида яна бир бор иш бошлаши мумкин.
Клуб билан 2009-10-йилги чемпионликни нишонлаган Анчелотти мавсум ўртасидан ёки мавсум якунида жамоа бошқарувини қабул қилиб олиши мумкин.
Конте биринчи мавсумини кўтаринки рухда ўтказганига қарамай, Премьер Лига чемпионлигини муносиб ҳимоя қилишда омадсизликка учради. Бу эса унинг тез орада истеъфога чиқарилиши билан якунланишига олиб келиши мумкин.
Сардор Абдуғаниев тайёрлади

"Челси", Антонио Конте, Жозе Моуриньо

18.12.2017, 09:22 899 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш