Лестер - Челси 2:0, хулоса

Лестер турнир жадвали пешқадами бўлиб олди. Бирдан чемпионликка асосий даъвогарга айлантирмай турамиз. Бу мавсум жуда кўпчилик биринчи ўринга чиқиб тушди. Бунинг устига Рожерс жамоасида 1 ўйин кўп. Ортидан келаётган йиртқичларга Лестер гўё ўлжадек кўринмоқда, шахсий фикримча. 
Кечаги баҳсдан кейин мени Челсининг кейинги фаолияти қизиқтирмоқда. Энг осони ҳозир Лэмпард кетсин дейиш. Лекин мен негадир шу жамоа ўйнаб кетади деб ўйлайман. Ёш клуб афсонаси рулда, таркиб ҳам очилаётган талантлардан иборат. АПЛдаги айни вақтда аниқ мақсади бор клублардан биридек туюлади.
Фақат энди Фрэнкда ортга қадам ташлаш имкони қолмади. Яна бир жиддий мағлубият ва... зўр лойиҳа эди, негадир юрмади, дейишга мажбур бўламиз. 

Манба: Даврон Файзиев телеграм канали

Лестер, Фрэнк

20.01.2021, 09:11 591 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш