Карточканинг ўзи етарли эмас, Месси четлатилиши мумкин

«Барселона» ҳамда «Атлетик Билбао» Испания Суперкубоги финал учрашуви доирасида баҳс олиб боришди.
 
«Eстадио ла Куртуха» ўйингоҳида кечган финал «Атлетик»нинг асосий қўшимча таймларда эришилган 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. 
Учрашув тугашига бир дақиқа қолганида «Барcелона» ҳужумчиси Лионел Месси майдондан четлатилди. Аргентиналик «Атлетик» футболчисига қарши жуда қўпол ҳаракатларни амалга оширди. Ҳакам эса видео такрорлар тизимини кўргач, футболчига қизил карточка кўрсатди. Эьтиболиси, аргентиналик юлдуз бу билан чекланиб қолмай, 4 ўйинга дисквалификация қилиниши ҳам мумкин.
Маьлумот ўрнида, ушбу четлатиш эса Месси учун «Барселона»да ўтган 753 уйинлик фаолиятидаги дастлабкиси бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Антуан Гризманн ушбу ўйинда дублни расмийлаштирган бўлса, «Атлетик» сафида Оскар де Маркос, Асиер Виллалибре ва Иняки Вильямслар киритган голлар билбаоликларга чемпионлик тақдим этди.
Манба: Marca

18.01.2021, 11:27 315 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш