Месси «Барселона» сафида илк марта қизил карточка олди (видео)

«Барселона» сардори Лионель Месси Испаняи суперкубоги доирасида «Атлетик» клубига қарши бўлиб ўтган ўйинда (2:3) қизил карточка олди.


Бош ҳакам Хесус Хиль Мансано 120-дақиқада аргентиналик футболчини майдондан четлатди. Рефери ВАР ёрдамида Месси Асьер Вильялибранинг бошига урганини аниқлади ва унга қизил карточка кўрсатди.

Лео учун бу "Барса" футболкасидаги илк "қизил" бўлди.
 

18.01.2021, 11:23 236 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш