«Аталанта» бош мураббийи: "Бундай дуранг шунчаки тасодифий натижа"

«Аталанта» «Женоа» ни мағлуб эта олмади, улар ўйинни назорат қилишган бўлсаям «Женоа» дарвозасини ишғол қила олишмади. Гасперини ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди.
"Биринчи бўлимда улар яхши имкониятларга эга бўлишди, Иккинчи бўлимда устунлик қилдик. Бундай дуранг шунчаки тасодифий натижа.
Жамоа гол урмаган бўлсада, яхши ҳаракат қилди. Биз бор кучимизни бериб, иккинчи бўлимда уларнинг барча қарши ҳужумларини тўхтатдик. Бундай учрашувларда боши берк кўчадан чиқиш йўлини топиш қийин. Агар биз гол урганимизда, ўйин умуман бошқача бўлар эди ”, - деди мураббий.

Аталанта, Женоа

18.01.2021, 08:08 206 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш